Москва: Россиянинг Венесуэладаги ҳарбий ҳузури икки томонлама келишувларга асосланган
Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби сешанба куни Россиянинг ҳарбий экспертлари Венесуэлада ҳузур топишлари 2001 йилда икки мамлакат имзолаган мудофаа ҳамкорликлари шартномасига асосланган,-деб айтди.
Мария Захарова Россия Венесуэла билан ўз ҳамкорликларини ушбу мамлакатнинг конституцияси асосида кенгайтиради,-деб айтди
Венесуэла давлати мухолифларининг раҳбари Хуан Гуайдо Венесуэлада Россия ҳарбий экспертларининг ҳузур топиши ушбу мамлакатнинг асосий қонунига зиддир, -деб иддао қилган эди.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби шунингдек Россиянинг ҳарбий экспертлари Венесуэлада ҳузур топишларини "ҳарбий аралашув " деб билиб, (Оrganization of American States ) Америка мамлакатлари ташкилотини танқид қилди ва ушбу ташкилотнинг раҳбарлари Вашингтоннинг мустамлакачилик мақсадларини мустаҳкамлаш учун масъулиятсизлик билан кўмак беришларидан Москва афсўланмоқда,-деб қўшимча қилди.
Америка ва унинг иттифоқчилари охирги ҳафталар давомида Венесуэла давлатининг мухолифларини қўллаб-қувватлаш билан ушбу мамлакатда давлат тўнтарувини вужудга келтиришга ҳаракат қилишмоқда.
Кўп мамилакатлар, жумладан Эрон, Россия ва Хитой Американинг бундай сайъ-ҳаракатини маҳкум этди ва Венесуэланинг ер яклихтлиги ва ҳукуматига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш заруратини таъкидлайди.