Толибон гуруҳи Американинг Кобулдаги элчиси изҳоротини рад этди
март 27, 2019 16:28 Asia/Tashkent
Толибон гуруҳи Афғонистонда вақтинчалик давлатни ташкил этиш учун ушбу гуруҳ таблиғот олиб бораётгани ҳақидаги Американинг Кобулдаги элчиси изҳоротини асоссиз деб билди.
Эрон телерадио кампаниясининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Толибон гуруҳининг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид бугун Американинг Кобулдаги элчиси Жон Баснинг иддаосини рад этиб, бу гуруҳ ҳеч қачон вақтинчалик давлатни ташкил этишни америкаликлар билан сўҳбатлашгани йўқ ва Афғонистоннинг ички масалалари ҳақида америкаликлар билан музокара қилмайди,-деб таъкидлади.
Американинг Афғонистондаги элчиси Жон Бас вақтинчалик давлатни ташкил этиш масаласи Толибон гуруҳининг таблиғотидир,-деб иддао қилди.
Ёрлиқ