Эрдуғон: Жўлан тепаликлари устидан Исроил суверенитети ҳеч қачон қабул қилинмайди
Туркия президенти сешанба куни Суриянинг Жўлан тепаликлари Исроилники деб расман тан олиши ҳақидаги Америка президентининг сайъ-ҳаракатини жиддий маҳкум этди ва Жўлан тепаликлари устидан Исроил суверенитети ҳеч қачон қабул қилинмайди,-деб айтди.
Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон Истанбул шаҳрида Америка президенти албатта дунё аҳлидан жиддий жавоб олади,- деб таъкидлади.
Туркия президенти Жўлан тепаликлари халқаро қонунлар ва БМТ резолюциясига биноан Сурия ер-ҳудудларининг бир қисмидир,-деб қўшимча қилди.
Трамп душанба куни БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияси ва халқаро меъёрларга хилоф тарзда амалга оширган ўз сайъ-ҳаракатида бир фармонга имзо чекди. Бу фармонга кўра, Вашингтон Суриянинг Жўлан ишғолий тепаликлари сионистик режимники эканлигини расман тан олди.
Трампнинг бундай сайъ-ҳаракати халқаро жамоатчиликнинг жиддий маҳкум этишига юзмаюз бўлди.
Сионистик режим 1967 йилда Суриянинг ер-ҳудудларига кирадиган Жўлан тепаликларининг 1200 квадрат км масоҳатини ишғол этди ва бир неча муддатдан сўнг ушбу минтақани ишғолий сарзаминларга қўшди.
Халқаро жамоатчилик ҳеч қачон бу амални расман тан олгани йўқ.