март 31, 2019 13:26 Asia/Tashkent
  • Рим папаси ва  Марокаш шоҳи: Байтулмуқаддас барча динларнинг муштарак мероси бӯлиб қолиши керак

Дунё католикларининг раҳбари ва Марокаш шоҳи Байтулмуқаддас барча тавҳидий динларнинг муштарак мероси бӯлиб қолиши кераклиги ҳақидаги ҳужжатни имзолашди.

Sky News тарқатган хабарга кӯра шанба куни Рим папаси Франсиско ва шоҳ Муҳаммад олтинчининг Марокаш пойтахти Работ шаҳрида амалга оширилган  мулоқоти чоғи имзоланган бу ҳужжатда қайд қилинишича Байтулмуқаддас бутун инсониятнинг умумбашарий, хусусан учта тавҳидий дин ислом, масеҳийлик ва яҳудийлик динларининг муштарак мероси сифатида асраб-авайланиши лозим.

Рим папаси бу мулоқотда экстремизм ва радикализмга қарши биргаликда курашиш лозимлигини таъкидлади.