Афғонистондаги сел оқибатида 141 нафар қурбон бӯлди
апрел 03, 2019 14:38 Asia/Tashkent
Афғонистон Таббиий офатларни бартараф этиш вазири сел оқибатида 141 киши қурбон бӯлганини эълон қилди.
Эрон Телерадиокомпанияси мухбирининг Кобулдан хабар беришича Нажиб Оқо Фаҳим Афғонистонда бир ойдан бери давом этаётган селлар натижасида шунингдек 242 киши мажруҳ бӯлганини айтди.
Унинг илова қилишича, таббиий офатлар натижасида 27 минг яшаш уйлари фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб, минглаб афғонистонликлар овораю-сарсон бӯлишди.
Афғонистон Таббиий офатларни бартараф этиш вазирининг айтишича кейинги табиий офатлардан асосан Фарёб, Фараҳ, Ҳирот, Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятлари кӯпроқ зарар кӯрган.