Суданда давлат тўнтариши рўй берди
Алмаёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра, Судан армияси мамлакат президенти Албашир ва унинг ўринбосарларини ўз лавозиимдан четлаштириб, қудратни ўз назоратига олиш қарорига келди.
Ҳодиса гувоҳларининг айтишларича, Судан тезкор ҳарбий кучлари Хартум шаҳри хиёбонларида жойлаштирилган.
Минглаб эътирозчилар ҳам Хартумдаги Судан қўмондонлик штаби олдида митинг ўтказиб мамлакат президенти Умар Албаширни истеъфога кетишини талаб қилишмоқда.
Судан президенти Умар Албаширнинг иштирокисиз мамлакат армияси қўшма штабининг олий мартабали қўмондонларининг йиғилиши ўтказилгани айтилади.
Мазкур хабарга биноан, Судан армияси зобитаридан бир гуруҳи шанба куни мамлакат радио биносига бостириб киришганди.
Судан ОАВ-и давлат тўнтаруви тафсилотлари ҳақида маълуо беришмаган, аммо мамлакат телерадиокомпанияси оддий дастурларини тарқатишини тўхатиб, ватанпарастлик қўшиқларни эфирга узатиши билан халқни қуролли кучларнинг муҳим баёнотини кутиб туришга чақирган.