Афғонистонда Толибон гуруҳи ҳужумлари бошланди
Толибон гуруҳи Афғонистон бўйлаб баҳорги ҳужумларини бошлашидан хабар берди.
Франс Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Толибон гуруҳи бугун нашр этган ўз баёниясида, Афғонистон ер-ҳудудларини ишғолгарлардан озод этиш ва ишғолгарлик билан қарши кураш олиб бориш мақсади билан бутун мамлакат бўйлаб ўз амалиётларини бошлайди,-деб эълон қилди.
Толибон гуруҳи бу баёнияда бу гуруҳнинг Афғонистондаги вазифаси ҳали охирга етгани йўқ,-деб таъкидлади.
Бироқ, Афғонистон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Қайс Мангол Толибон гуруҳининг баҳор фаслидаги ҳужумлари "таблиғот олиб боришдан бошқа нарса эмас",-деб эълон қилди.
Афғонистон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби шунингдек Толибон гуруҳи ўзининг ёмон мақсадига эришолмайди ва ўтган йиллардек ушбу гуруҳнинг амалиётлари мағлубиятга учрайди,-деб қўшимча қилди.