Ким Чен Ин: АҚШнинг ҳозирги позицияси туфайли Трамп билан учрашишини истамайман
(last modified Sat, 13 Apr 2019 10:27:06 GMT )
апрел 13, 2019 15:27 Asia/Tashkent
  • Ким Чен Ин: АҚШнинг ҳозирги позицияси туфайли Трамп билан учрашишини истамайман

Шимолий Корея раҳбари фақат Вашингтон давлати ўз позициясини ўзгартирган ҳолда яна Трамп билан учрашиши мумкинлигини айтди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин  АҚШни Пхеньян давлати билан музокараларини давом эттириши учун Шимолий Кореяга нисбатан муносиб ва тўғри сиёсат олиб боришга чақирди.

Шимолий Корея раҳбари шунингдек, АҚШ билан музокараларини бекор этилиши  минтақада олдинги кескинликларни қайта тикланиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Ким Чен Ин ўз сўзларида  АҚШ давлати ўз сиёсатларини ўзгартирмаганида Трамп билан учрашишни истамайдиганини таъкидлади.

У АҚШга ҳозирги ҳатти -ҳаракатини ўзгартириши ва Пхеньянга нисбатан муносиб ҳатти-ҳаракатлар олиб бориш учун 2019-чи йилнинг охиригача  мўҳлатберди.

Куни кеча Дональд Трамп Жанубий Корея президенти билан учрашганида Шимолий Кореяга қарши санкцияларни қайта тикламоқчи бўлганидан сўз очганди.