Кобулда юз берган терактда 7 киши ҳалок бўлди
(last modified Sun, 21 Apr 2019 07:18:26 GMT )
апрел 21, 2019 12:18 Asia/Tashkent
  • Кобулда юз берган терактда 7 киши ҳалок бўлди

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Кобулда амалга оширилган террорчилик ҳужум оқибатида 7 нафарни ҳалок бўлгани ва 8 кишини жароҳатланганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон ИИВ наттоғи Нусрат Раҳимий ўз сўзларида бу ҳужумда 4 нафар тинч аҳоли ва 3 ҳарбийларни қурбон бўлгани ва 8 нафар тинч аҳолини  жароҳатланганини эълон қилди.

Кеча  4 нафар қуролланган жангарилар  Кобул шаҳридаги Афғонистоннинг Коммуникация ва техонлогия вазирлиги биносига ҳужум уюштиришди. Жангарилар ва хавфсизилк кучлар ўртасида юз берган қуролли тўқнашувда, террорчиларнинг барчаси ўқ қилинди.

Кобул полицияси раиси генерал Сайид Муҳаммад Рўшандил ҳам  худкуш террорчини Афғонистон Коммуникация ва технология вазирлиги биноси олдига ўзи билан олиб келган портловчи моддаларни портлаши билан бошқа 4 нафар террорчига йўлни очиб берганини таъкидлади.

Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

 

Ёрлиқ