Шри-Ланка давлати: кечанги портлашлар экстремистик гуруҳ томонидан амалга оширилган
Шри-Ланканинг Соғлиқни сақлаш вазири юзлаб инсонларни қурбон бўлишига олиб келган кечанги террорчилик портлашларни "Жамоат тавҳид" гуруҳи томонидан амалга оширилганини эълон қилди.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Шри-Ланканинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Орожитҳо Саноратни " Жамоат Тавҳид" номли маҳаллий экстремистик гуруҳ бу мамлакатдаги кечанги портлашларни содир этган деб атйди. У ўз сўзларида бу терактларни Халқаро миқёсидаги экстремистик бир гуруҳ ёрдами билан амалга оширилганини истисно қилмади.
Эслатиб ўтамиз кеча Шри -Ланкада юз берган бир қатор портлашларда 290 нафар қурбон бўлиб, 500 нафардан ортиқ инсонлар жароҳатланди.
Хабарларга кўра, " Жамоат Тавҳид" гуруҳи 2004 -чи йилда таъсис этилган ва Ҳиндистон ярим оролидаги Тамил Ноду штатида жойлашган.
Аммо ҳозиргача Шри-Ланкада юз берган порташллар учун масъулиятни ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
-
Шри-Ланкадаги террорчилик портлашлар қурбонлари 300 нафарга яқинлашмоқда
-
Шри-Ланкада юз берган тераклартнинг янги тафсилотлари маълум қилинди