Шри-Ланкада яна портлашлар юз берди
(last modified Sat, 27 Apr 2019 06:35:22 GMT )
апрел 27, 2019 11:35 Asia/Tashkent
  • Шри-Ланкада яна  портлашлар юз берди

Кеча Шри-Ланка давлат армияси мамлакат шарқидаги Kalmunai шаҳрида ҳам 3 маротаба портлашлар юз берганини эълон қилди.

Шри-Ланка ОАВ-и  бу портлашарни худкушлик жилетлар ясаладиган маҳалда давлат армияси ва хавфсизлик кучлари ўтказган амалиётлари чоғида портлашлар юз берганини тасидқлади.

Бугун Шри-Ланка полицияси тарқатган хабарида  кечанги портлашларда ҳалок бўлганлар сонини 20 нафарга етганини таъкидлаб, амалиёт жараёнида террорчилик ҳужумда гумонланган яна 4 нафарни ушланганлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз,  ўтган якшанба куни Шри-Ланка пойтахтида юз берган 8 портлаш оқибатида  253 нафар ҳалок бўзлиб, яна 500 киши жароҳатланганди.

ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Ёрлиқ