Ғазо бўлгасида 211 журналист ўлдирилган
-
Ғазо бўлгасида 211 журналист ўлдирилган
БМТнинг босиб олинган ҳудудлардаги Инсон ҳуқуқлари бўлими жума куни Фаластинда журналистларни ўлдириш тенденцияи ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантириб, Исроил режимининг Ғазога қарши уруши бошланганидан бери минтақада 211 журналист ўлдирилган деб хабар қилди.
БМТнинг босиб олинган ҳудудлардаги Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан чиқарган баёнотида, 2023-йил 7-октябрдан бери сионистик режимнинг Ғазо секторига уюштирганм ҳужумларида камида 211 журналист, жумладан 28 аёл ҳалок бўлган деб изоҳлади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, баёнотда БМТнинг босиб олинган ҳудуддаги Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Исроил режими армияси журналистларни мақсадли нишонга олаётанлигининг жиддий аломатлари бор деб маълум қилди. Агар исботланса, уруш жиняоти бўлиши мумкин бўлган ҳаракатдир. Айрм ҳибсга олинган журналистлар сўров пайтида бошдан кечирган қийноқлар, жинсий таҳдидлар ва хўрланишлар ҳақида ҳам гапирган.
БМТ Исроилнинг хорижий журналистларнинг Ғазо бўлгасига киришига тўсқинлик қилишда давом этаётганини танқид қилиб, бу ҳудудда қолган ягона фаластинлик журналистларнинг ўзлари уруш қурбонларидир деб эълон қилди. Бу ташкилот шунингдек, Ғарбий Соҳил ва Қуддуснинг шарқий қисмида ОАВларнинг босими ва бостирилиши ҳақида ҳам огоҳлантирди. БМТ бу ҳаракатларни қоралаб, журналистларни ўлдириш ҳисбга олиш ва қўрқитишни зудлик билан тўхтатишга чақирди ва ушбу ҳаракатлар учун учун жавобарлар халқаро институтлар ва уччинчи томон ҳукуматлари томонидан жавобгарликка тортиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Сўнгги статистик маълумотларига биноан, сионистик режимнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари давомида 52 минг 400 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Ўтган ноябр ойида Халқаро жиноий суд Исроил режими бош вазири ва бу режимнинг ўша пайтдаги уруш вазири Ғазо бўлгасида уруш жиноятларни содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган эди.