Зеленский: Украина халқи Россия таклифини рад этадилар
(last modified Mon, 29 Apr 2019 07:04:53 GMT )
апрел 29, 2019 12:04 Asia/Tashkent
  • Зеленский: Украина халқи Россия таклифини рад этадилар

Украинанинг янги сайланган президенти, украиналиклар Путиннинг украиналикларга Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги таклифини рад этишади, деб айтди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Владимир Зеленский Фейсбук саҳифасида  Владимир Путинни  Украина фуқаролари дарров унинг таклифига рози бўлишига умид қилиши  самарасиздир деб айтди.

Зеленский Фейсбук саҳиқфасида Россия фуқароларига ҳам Украина фуқаолигини беришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Украина президенти шунингдек  Украинада эркинлик, сўз эркинлиги, ОАВ эркинлиги ва интернет эркнлиги мавжуд, мен Россиядаги оғир вазиятдан ранж чекаётган фуқароларга Украина паспортини олишлари учун шароит беришга тайёрман деб иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз Россия президенти Владимир Путин ўтган чоршанба куни  Украина шарқининг яшовчиларига Россия фуқаролигини беришни осонлаштириш бўйича  ҳукмни имзолаганди.

Ёрлиқ