май 01, 2019 12:03 Asia/Tashkent
  • Мадуро: Венесуэлла халқи ҳар қандай давлат тўнтариши қаршисида тура олади

Венесуэлла президенти, мамлакат халқига қилган мурожаатида, уларни ҳар қандай давлат тўнтариши ва уни ташкил қилувчи кимсалар қаршисида бирлашишит ва ҳамжиҳатлигини сақлашга чақирди.

Алмаёдин телеканалига кўра, кеча Венесуэлла президенти  қилган мурожаатида, мамлакат халқини  ҳар қандай давлат тўнтаруви қаршисида тура олишларини таъкидлади.

Венесуэлла муассасалари марказининг раиси Диосдодо Кабло ҳам бу мамлакатда бошланган давлат тўнтарувини мағлубиятга учраганини эълон қилди.

Кеча Каракас давлати бир гуруҳ хиёнаткор ҳарбийлар томонидан ташкил этилган давлат тўнтаришини муваффақиятсиз якунланганини хабар қилди.

Венесуэлла Мудофаа вазирлиги ҳам ,  Каракас давлатини ҳарибй тўнтариш пайида бўлган кичик бир хиёнаткор ҳарбийлар гуруҳига қарши чоралар кўрмоқда. Ушбу кичик гуруҳ Венесуэлла тинчлиги ва конституциясига қарши давлат тўнтаришини ташкил қимоқчи эди дея таъкидлади.

АҚШ армияси масъуллари  Венесуэллада давлат тўнтариши ташкил қилмоқчи бўлган ҳарбийларни қўлаб -қувватлаётганини тан олди.

Лотин Амекрикасидаги АҚШ ҳарбий  кучларини назорат этадиган АҚШ армияси жанубий қўмондонлининг наттоғи, кечанги суҳбатида, воситачи шериклари ва Венесуэлла армиясидаги айрим қўмондонлари билан билвосита алоқада бўлганини баён қилди.   

 

 

Ёрлиқ