АҚШнинг эҳтимолий ҳужумига қарши кураш учун Венесуэлла армияси шай ҳолатга келтирилди
Кеча Венесуэлла президенти, мамлакат армиясини АҚШнинг эҳтимолий тажовузларига қарши кураш учун ҳардоим тайёр бўлишлари ва шай ҳолат бўлишларига чақирди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Николас Мадуро мамлакат ҳарбийлари тўпламида сўзлаган нутқида, қурол олиб ҳардоим тайёр туринглар ва АҚШ Венесуэллага қарши ҳужум қилишни бошласа унга қарши кураш олиб бориш керак дея айтди.
Кеча АҚШ ОАВ-и Венесуэллага қарши куч ишлатиш ва ҳарбий вариантдан фойдаланиш масаласини муҳокама қилиш учун АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлиги бўйича гуруҳининг етакчи аъзоларининг йиғииши ҳақида хабар тарқатишди.
АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Жон Болтон, ташқи ишлар вазири Майк Помпео ва АҚШ Мудофаа вазирлиги бошлиғи Патрик Шанаҳан бу йиғилишда қатнашдилар.
АҚШ давлат масъуллари айниқса Трампнинг миллий хавфсизлик масалалар бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Венесуэллага ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилганди.