Болтон: АҚШ Эронга қарши ҳужум қилишда кучсиздир
Оқ уй миллий хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси АҚШ давлатини Эронга қарши ҳарбий вариантдан фойдаланишда кучсиз эканлигини эътироф этди.
Сnbc- телеканалининг хабар қилишича, Эронга ҳарбий ҳужум ва минтақага авиаташувчи кемалар юбориш билан таҳдид этган Жон Болтон, ўз позицияси ва иддаоларини ўзгартириб, Теҳронни огоҳлантирамиз, аммо унга қарши урушни бошламоқчи эмасмиз дея айтди.
Оқ уй миллий хавфсизлиги маслаҳатчиси, бундан олдин чиқарган баёниясида, АҚШ давлати минтақада “Авраам Линкольн” авиаташувчи гуруҳи ва бомбардимончилар тезкор гуруҳини жойлаштиради дея эълон этганди.
Оқ уйнинг урушқоқлик ва таҳдид оҳангидаги сиёсатлари Европа давлатларининг қаттиқ аксиламали ва эътирозига сабаб бўлган.
Трамп давлатининг масъуллари Эронга қарши душманона сиёсатларини давом этиришмоқда.
Бунинг аксича Эрон ислом жумҳурияти ҳам АҚШнинг ҳар қандай таҳдидлари ва урушқоқликка асосланан сиёсатларига муносиб жавоб қайтаришини эълон этмоқда.
-
Руҳоний: АҚШ нотўғри қарорлари билан Эроннинг нефт экспорти йўлига тўсиқлар яратмоқчи
-
Зариф: Эрон давлати АҚШ томонидан Ҳурмуз бўғози хавфсизликига халақит етказилишига ижозат бермайди