АҚШ Толибон билан самара бермаган музокараларини қайта бошламоқчи
(last modified Mon, 06 May 2019 11:58:17 GMT )
май 06, 2019 16:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ Толибон билан самара бермаган музокараларини қайта бошламоқчи

Эртага Қатарда АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокараларнинг натижасиз қолган музокараларнинг 6 чи раунди қайта бошланиши кутилмоқда.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўтган чоршанба куни бошланган АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокараларнинг 6 чи раунди эрта сешанба куни қайта бошланиши айтилади.

Музокараларнинг ушбу босқичи ҳар икки томон ўртасида кескин бҳасларга сабаб бўлганди.

Чунки Толибон гуруҳининг етакчиларидан бири Мулло Абдулғаний Бародар  Афғонистондан хорижий ҳарибйларни чиқариш дастурини тузиш зарурлигини таъкидламоқда.

Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод ҳам бу учрашувда  оташкесим масаласини таклиф қилди ва Толибон гуруҳини қурол яроқларни топширишга чақирди.

Аммо Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид унинг бу таклифига қаттиқ аксиламал кўрсатиб, Халилзодга хом хаёллар ва асоссиз сўзлардан воз кечишини таъкидлади.

Толибон гуруҳи  Афғонистондан АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш жадвали тузилмаганида АҚШ билан музкора ўтказмайдиганини эълон этмоқда.

 

Ёрлиқ