Франция давлати: АҚШ ядровий келишувдаги ваъдаларига амал қилмади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45381-Франция_давлати_АҚШ_ядровий_келишувдаги_ваъдаларига_амал_қилмади
Франция ТИВ раҳбари АҚШ давлатини бирёқлама тарзда Халқаро ядровий келишувдан чиққанини танқид қилди.
(last modified 2019-05-12T11:21:23+00:00 )
май 12, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  •  Франция давлати: АҚШ ядровий келишувдаги ваъдаларига амал қилмади

Франция ТИВ раҳбари АҚШ давлатини бирёқлама тарзда Халқаро ядровий келишувдан чиққанини танқид қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан Эрон билан ядровий келишувни имзолаган томонлар келишдаги ўз мажбуриятларига амал қилиб, бу замнда АҚШ ҳам масъулиятни сезиши лозим дея айтди.

Франция ТИВ раҳбари ўз сўзларида Трампнинг бирёқлама сиёсатларини танқид қилар экан,  айрим томонлар мамлакатлар ўртасида муносабатлар ҳамкорлик доирасида эмас балки давлатлар қарамақаршилиги асосида бўлиши керак деган ақидаларни қўллаб қувватлашмоқда. Натижада улар Халқаро миқёсида хаос ва тартибсизликларга замин яратишади деб қўшимча қилди.