Австрия президенти АҚШнинг Эронга қарши бирёқлама санкциялари тўғрисида огоҳлантирди
Австрия президенти Эронга қарши АҚШнинг бирёқлама санкциялари Европа компанияларига катта зарар етказади деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Австрия республикаси президенти Александр Ван дер Беллен Сочи шаҳрида Владимир Путин билан ўтказган матбуот конференциясида АҚШ давлатини ҳеч қандай далилсиз Халқаро ядровий келишувдан чиққанини танқид қилар экан, бундай ҳатти- ҳаракат Халқаро келишувга нисбатан ишончларни йўқотишига сабаб бўлади дея изоҳдади.
Европа Иттифоқи ҳалигача Эрон билан савдо- иқтисодий ҳамкорликлар учун яроқли бир механизмни ижро этгани йўқ деб қўшимча қилди Ван дер Беллен.
Австрия президени ўз сўзларида Эроннинг ядровий мажбуриятларига риоя қилиб келаётгани борасидаги МАГАТЕнинг 14 та ҳисоботига ишора қилар экан, Эронга қарши санкцияларни қайта тиклангани, Австрия ва австриялик барча компанияларга салбий таъсирини етказади деб баён этди.
Александр Ван дер Беллен шунингдек, Австрия ва Европа Иттифоқи ядровий келишувни сақлаш ва давом этишига тарафдордир деб эълон қилди.
-
Австрия канслери Баржом дастурини сақлаш зарурлигини таъкидлади
-
Путин: бугунги кунда Эрон дунёда энг шафоф ядровий дастурга эга давлатдир