Венесуэлла армияси АҚШнинг эҳтимолий ҳужумига қарши кураш учун шай ҳолатга келтирилмоқда
Венесуэлла президенти, чиқарган фармонида АҚШнинг ҳар қандай эҳтимолий ҳужумларига қарши кураш учун давлат армиясини шай ҳолатга келтирилишини эълон этди.
Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, кеча Венесуэлла президенти Николас Мадуро Твиттер саҳифасида, мамлакатнинг барча ҳарбий бўлинмаларини тинчликни мудофаа қилиш ҳамда АҚШ фитналари қаршисида тура олиш учун шай ҳолатга келтирилишини эълон қилди.
Шу ҳолда, Венесуэлла муассасалари мажлиси раиси Диедода Кабло ҳам VTV телеканалига берган интервьюсида, президент Мадурога қарши мувафаққиятсиз қўзғолонларни ҳимоя қилишгани сабаб мухолифат гуруҳининг бир нечта намояналарининг судий дахлсизлиги бекор этилади деб таъкидлади.
У мухолифатнинг қайси аъзолари ва уларнинг исм- фамилияларига ишора этмади.
Айна пайтда Венесуэлла муассасалари мажлиси мухолифат гуруҳининг 14 нафар намоянларининг судий дахлсизлиги ҳуқуқини беокр этган. Улардан бири тарқатиб юборилган миллий анжумани раисининг муовинидир.