Толибон гуруҳи Россия иддаоларини рад этди
(last modified Sat, 25 May 2019 08:31:39 GMT )
май 25, 2019 13:31 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Россия иддаоларини рад этди

Толибон гуруҳининг наттоғи Россия давлатини Афғонистон шимолида 5 минг нафар ИШИД жангарилари тўпланган деган иддаоларини рад этди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўз сўзларида  Афғонистон шимолида ИШИД террорчи гуруҳининг 5 минг нафар аъзоларини тўплангани тўғрисидаги иддаолар асоссиздир деб эълон этди.

У шунингдек, Толибон гуруҳи ўтказган амалиётлар жараёнида  бу террорчиларнинг кўп аъзолари  йўқ қилинган деб айтди. 

Унинг айтишича, ИШИД гуруҳининг икки юз жангараси ҳам АҚШ томонидан нажот берилган.

Толибон наттоғи, ўз сўзларида,  АҚШ Толибон ва минтақа мамлакатларига қарши янги фронтни очиш  учун Афғонистон шарқидаги ИШИД террорчи гуруҳини қўллаб- қувватламоқда деб қўшимча қилди.  

Ёрлиқ