Чехия презиенти: Ғарб сиёсатлари бегуноҳ инсонларни нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда
(last modified Thu, 30 May 2019 10:31:52 GMT )
май 30, 2019 15:31 Asia/Tashkent
  • Чехия презиенти:  Ғарб сиёсатлари бегуноҳ инсонларни нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда

Чехия президенти АҚШ ва Ғарбдаги айрим давлатлар сиёсатларини танқид қилар экан, бундай сиёсатлар Осиё ғарбида кўп бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда деб айтди.

Суриянинг Соно ахборот  агентлигининг хабар қилишича,  Чехия президенти Земан Милош,  Ғарбдаги айрим давлатлар жумладан АҚШнинг нотғўғри сиёсатлари Ироқ ва Сурияда   бегуноҳ инсонларни қурбон бўлишига қўшимча,  Ливияда тартибсизликларни авж олишига замин яратмоқда деб изоҳлади.

Чехия президенти ўз сўзларида,  АҚШ давлати ёлғончилик ҳамда оммавий афкорни алдаши билан Осиё Ғарбида бузғунчилик ва нотўғри сиёсатларини давом эттирмоқда деб қўшимча қилди.

Земан Милош шунингдек, Европа иттифоқи  Дамашққа қарши санкциялар муддатини узайтириши билан  иқтисодий мақсадарига қўшимча,  Сурия ҳудудидаги террорчи гуруҳларга қарши кураш жараёнига халақит беришга уринмоқда деб аниқлик киритди.