Юкия Амано Эрон давлатини ядровий келишувдаги мажбуриятларигга амал қилаётганини эълон этди
(last modified Mon, 10 Jun 2019 10:46:47 GMT )
июн 10, 2019 15:46 Asia/Tashkent
  • Юкия Амано  Эрон давлатини ядровий келишувдаги мажбуриятларигга амал қилаётганини эълон этди

МАГАТЕ бош дирекетри Эрон давлати Халқаро ядровий келишув доирасидаги барча мажбуриятларига амал қилиб келмоқда деб таъкидлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Халқаро атом энергияси агентлиги директори Юкия Амано агентлик бошқарувчилар кенгашининг кварталлик йиғилишини бошланишида Халқаро ядровий келишув бу соҳадаги фаолиятларини аниқлаш учун ўта муҳим келишув эди деб баён қилди.

У шунингдек  БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 -чи резолюцияси асосида Эрон ядровий фаолиятларини назорат қилиш ва аниқлаш борасидаги сўнгги ҳисоботини  агениликнинг сўнги фаолиятларининг натижаси эканлигини айтди.

Бугун бошланган МАГАТЕ бошқарувчилар кенгашининг кварталлик йиғилиши жума кунига қадар давом этади. Йиғилишда Эроннинг  ядровий келишувдаги мажбуриятларига риоя қилаётгани ҳамда бошқа томонларни ўз ваъдаларига амал қилмаётгани масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ