Путин АҚШнинг хавфли ҳатти -ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Tue, 11 Jun 2019 10:28:00 GMT )
июн 11, 2019 15:28 Asia/Tashkent
  • Путин АҚШнинг хавфли ҳатти -ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди

Россия президенти, АҚШнинг хавф хатарли сиёсатларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Известия газетасининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин  бугун бошланган " Примаков ўрганишлари" илмий экспертлик Халқаро йиғилиши қатнашувчиларига қилган мурожаатида  дунёда ўта хавфли вазият ҳукм сурмоқда деб изоҳлади.

Россия президентининг мурожаатида, айрим мамлакталарнинг  санкциялар жорий қилиш орқали иқтисодий манфаатлари ва сиёсий мақсадлари учун жорий этган монополияларини тижорат урушини кучайишига замин яратади деб қўшимча қилди.

"Примаков ўрганишлари" йиғилиши Россия Ташқи ишлар вазирлиги назорати остида ўтказилиб, сўнгги йиғилишда дунёнинг 35 мамлакатидан ўнлаб нафар экспертлар ва сиёсатчилар қатнашмоқда. Йиғилишда дунёнинг иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик масалалари муҳокама этилади. 

 

 

Ёрлиқ