АҚШ намояндалар мажлиси Трампнинг уруш масалаларидаги ваколатини камайтирмоқчи
АҚШ намояндалар мажлиси аъзолари мамлакат президенти Дональд Трампинг уруш масалаларидаги ваколатини камайтириш тўғрисида махсус қарор қабул қилди.
АҚШ намояндалар мажлисининг аъзолари, унинг асосида 2001 йилда қабул қилинган мамлакат президентининг ҳарбий ҳаракатлар ваколатидан фойдаланиш ҳаққидан маҳрум этиладиган махсус лойиҳани ратификация қилинди, деб эълон этдилар.
АҚШ намояндалар мажлиси аъзолари АҚШнинг айрим масъуллари жумладан ТИВ раҳбари Майк Помпеоннинг ёлғон маълумотлари ортидан Оқ уйдаги фанат шахсиятлари 11 сентябрь ҳодисаларига тегишли ҳарбий ҳаракатлар борасидаги 2001 йилнинг қонунидан суистеъмол қилиб АҚШни янги урушга гирифтор этдилар дебхулоса қилишмоқда.
АҚШ намояндалар мажлисининг аъзоси Девид Сицилини Эрон ишларидаги АҚШнинг махсус намояндаси Браян Ҳук билан кечанги учрашувида ўтган 18 ой ичидаги Трамп давлатининг ҳатти -ҳаракатлари АҚШни яккалантириб, уруш томон йўналтирмоқда де айтди.
Сицилини шунингдек, Трамп давлати Эронга қарши уруш бошлаш учун ҳеч қандай рухсатга эга эмас деб қўшимча қилди.