Россия Грузиянинг Натога аъзо бўлиш жараёни тезлаштирилишидан хавотир билдирди
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Грузиянинг Нато ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш жуда хатарлидир,-деб огоҳлантириш берди.
Новости ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Григорий Карасин Женевада Жанубий Кавказ минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизлик масалаларига тегишли кўп томонлама маслаҳатлашувлар доирасида Нато ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши арафасида ушбу ташкилотга Грузияни аъзо қилиш жараёнини тезлаштириш жуда хатарли масала ҳисобланади,-деб таъкидлади.
Карасиннинг изҳороти шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, Нато ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши жорий 2019 йили декабр ойида Лондонда ўтказилади.
Нато ташкилотининг бош котиби Янис Столтенберг бундан олдин Қора денгизи минтақаси, жумладан Украина ва Грузияни қўллаб-қувватлашни кучайтириш томон ҳаракат қилиш ҳақидаги янги комплекс сайъ-ҳаракатлар масаласи бўйича ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар келишувга келишган,-деб эълон қилган эди.
Грузияда ҳам қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда ва бу қонунга асосан Нато ташкилотининг кемалари ушбу мамлакатнинг портига ҳузур топиш ва узоқ муддат қолиш ҳаққига эга бўлади.