Афғонистон шарқида бомба ўрнатилган автомобил портлаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46371-Афғонистон_шарқида_бомба_ўрнатилган_автомобил_портлаши_натижасида_12_киши_ҳалок_бўлди
Афғонистоннинг Ғазни вилояти марказида жойлашган Ғазни шаҳрида бомаб ўрнатилган автомобил портлаб кетиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.
(last modified 2025-10-23T07:29:14+00:00 )
июл 07, 2019 12:04 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шарқида бомба ўрнатилган автомобил портлаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ғазни вилояти марказида жойлашган Ғазни шаҳрида бомаб ўрнатилган автомобил портлаб кетиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.

Эрон телерадио кампаниясининг Кобулдан берган хабарига кўра, Ғазни шаҳар ҳокимлигининг матбуот котиби Ориф Нурий ушбу шаҳарнинг миллий хавфсизлик биносининг наздида бомба ўрнатилган мошиннинг портлаб кетиши натижасида 72 киши, улардан 50 нафари талабалар тан жароҳати олишди, -деб айтди.   

Тан жароҳати олганлар сони кўп экани сабабли қурбон бўлганларнинг сони ҳам кўпайиши мумкин.

Толибон гуруҳининг наттоқи Забиҳуллоҳ Мужоҳид  бу ҳужмнинг масъулиятини ўз зиммасига олди ва бу портлашда ҳарбийлар ҳам ҳалок бўлганлар,-деб иддао қилди.