Гулбиддин Ҳикматёр Қатардаги афғонлар ўртасидаги музокараларга муносабат билдирди
(last modified Mon, 08 Jul 2019 06:07:26 GMT )
июл 08, 2019 11:07 Asia/Tashkent
  • Гулбиддин Ҳикматёр Қатардаги афғонлар ўртасидаги музокараларга муносабат билдирди

Афғонистон исломий партия раиси Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган афғонлар ўртасидаги музокараларни Афғонистон миллий манфаатларига хилоф деб билди.

Гулбиддин Ҳикматёр якшанба куни Қатарда ўтказилган афғонлар ўртасидаги музокараларига аксиламал кўрсатиб, бу йиғилиш аниқ бир дастурга эга эмас ва унда иштирок этадиган томонлар Афғонистон халқи номидан вакиллик қилиш салоҳиятига эга эмаслар,-деб айтди. 

Афғонистон исломий партия раиси бу йиғилишда қабул қилинган ҳара қандай қарор Афғонистон халқи томонидан қабул қилинмайди. Чунки хорижликлар ушбу мамлакатнинг сиёсий раҳбарлари ва давлати билан маслаҳат қилмасдан афғонлар ўртасида самарасиз йиғилилишлар ташкил этишади,-деб таъкидлади. 

Афғонлар ўртасидаги йиғилиш якшанба куни Афғонистон тинчлик олий кенгаш аъзолари, маданий фаоллар, экспертлар, паратиялар вакиллари иштирокида Қатарда ўтказилди. 

Германия ташаббуси билан ўтказилган бу йиғилишга Афғонистоннинг жиҳодий ва сиёсий партияларнинг айрим раҳбарлари даъват этилмади. Бу нарса Гулбиддин Ҳикматёрнинг аксиламал кўрсатиши сабабига айланди.