июл 09, 2019 12:18 Asia/Tashkent
  • Америка денгиз кучларининг янги қомондони ишни бошламасдан истеъфо берди

Америка денгиз кучлари янги қомондони Вильям Морон ахлоқий бузғинчилик жанжали сабабли ўз мансабидан истеъфо бериб, нафақага чиқишини эълон қилди.

Ирна ахборот агентлигининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, Вильям Моран ўз мансабидан истеъфо бериши учун нашр этган ўз баёниясида, собиқ хизматчиларидан бири билан алоқадорлигига ишора этди. 

Морон бу ходимнинг исмини эълон қилмади, аммо Америка мудофаа вазирлигининг икки нафар расмийси бу шахснинг номи "Крис Сароло " ва у бундан олдин Америка денгиз кучларининг умумий алоқалар бўйича масъули бўлиб ишлаган,- деб айтишди.

Сароло 2016 йили аёллар бир меҳмонликда ўзининг ҳамкор аёлларига жинсий тажовуз қилганликда айбланади. 

Америка мудофаа вазирлиги расмийларидан бири Нью-Йорк Таймз билан қилган сўҳбатида, Сароло ва Морон ёзган эмейллар уларнинг алоқаларини ошкор этади,-деб айтди. 

Виольям Морон август ойидан бошлаб Америка денгиз кучларининг янги қомондони бўлиши керак эди. 

  

Ёрлиқ