Хиллари Клинтон Дональд Трампнинг Эронга қарши сиёсатини танқид қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46412-Хиллари_Клинтон_Дональд_Трампнинг_Эронга_қарши_сиёсатини_танқид_қилди
Американинг собиқ ташқи ишлар вазири ва 2016 йилги президентлик сайловларида Америка президенти Дональд Трампнинг демократлар партиясидан рақиби Хиллари Клинтон Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқиши ва Дональд Трамп давлатининг Эронга қарши сиёсатини яна бир маротаба танқид қилди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июл 10, 2019 12:52 Asia/Tashkent
  • Америка собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтон
    Америка собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтон

Американинг собиқ ташқи ишлар вазири ва 2016 йилги президентлик сайловларида Америка президенти Дональд Трампнинг демократлар партиясидан рақиби Хиллари Клинтон Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқиши ва Дональд Трамп давлатининг Эронга қарши сиёсатини яна бир маротаба танқид қилди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Хиллари Клинтон Баржом ядровий келишувидан Дональд Трамп давлатининг чиқишини хато деб билиб, ўзи ижод этган мушкулотларни бартараф этиш учун Трамп давлатининг ягона йўли бу "дипломатия" ҳисобланади,-деб таъкидлади. 

Америка собиқ ташқи ишлар вазири Баржом ядровий келишувидан чиқиши билан Трамп давлати ижод этган бўҳронга ишора этиб, Трамп давлати ҳозиргача катта хатар билан якун топадиган йўлни танлади,-деб таъкидлади.