Англия разведка қилувчи учувчисиз учоғи Россия чегара яқинида мушоҳада этилди
(last modified Thu, 11 Jul 2019 07:37:49 GMT )
июл 11, 2019 12:37 Asia/Tashkent
  •  Англия разведка қилувчи учувчисиз учоғи  Россия чегара яқинида мушоҳада этилди

Бир кун давомида Британиянинг разведка қилувчи учувчисиз учоқлари Россия чегара яқинида мушоҳада этилди.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Россия ҳарбий расмийлари чоршанба куни Россия чегара яқинидаги Қора денгиз соҳилларида Британиянинг разведка қилувчи учувчисиз учоғи парвоз қилиши мушоҳада этилди,-деб эълон қилишди. 

"Global Express Sentinel R1» русумли бу учувчисиз учоқ учган ҳарбий базасига қайтишидан олдин Россия чегараси ҳудудида 66 километр парвоз этган. 

Ҳолбуки, бундан бир кун олдин бунга ўхшаш бошқа учувчисиз учоқ Қрим қирғоқларидан 62 километр узоқликдан учиб ўтгани мушоҳада этилган эди. 

Москва расмийлари Россия билан қўшни минтақаларда НАТО ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ҳарбий ҳузур топиши собиқаси бўлмаган даражада шиддат олгани ҳақида огоҳлантириш берганларига қарамай бундай ҳолатлар мушоҳада этилмоқда. 

Кремль бундан олдин Россия чегаралари яқинида кескинликларни келтириб чиқарадиган сайъ-ҳаракатларга қатъий аксиламал кўрсатади-деб огоҳлантириш берган эди. 

Ёрлиқ