Россия ва Америка Финландияда самарасиз музокара ўтказди
Халқаро айрим масалалар ҳақида Финландия пойтахти Хелсинкида ўтказилган Россия ва Америка ўртасидаги музокаралар натижасиз охирга етди.
"Эркин Европа радиоси" тарқатган хабарга кўра, Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Морган Ортагос бир баёнияда, Вашингтон-Москва алоқалари, ушбу қитъанинг ғарби, Осиё ва Европада мавжуд бўлган муаммолар заминида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ва Америка ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Девид Хейл билан Хелсинки шаҳрида ўтказилган музокаралар ушбу икки мамлакатнинг алоқалари яхшиланишига кўмак бермади,-деб эълон қилди.
Ортагос Москванинг салбий сайъ-ҳаракати икки томонлама алоқаларнинг яхшиланишига монеа яратди, -деб қўшимча қилди.
Рябков чоршанба куни Хелсинкида Хейл билан учрашганидан кейин Москва ва Вашингтон Эрон ҳамда Венесуэла масаласи ҳақида жиддий қарамақарши нуқтаи назарга эга,-деб айтди.
Рябков мен ва Хейл Россияда жосуслик қилганликда айбланаётган Америка фуқароси Пол Волан масаласи ҳақида фикр алмашдик, аммо Москва Америка билан маҳбусларни алмаштириш учун бирон бир дастурга эга эмас,-деб қўшимча қилди.