Афғонистоннинг Жузжон вилоятида Толибон гуруҳининг 40-дан ортиқ аъзолари ҳалок бўлди
Жузжон вилоятида Толибон гуруҳи билан Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда Толибон гуруҳининг 46 нафар аъзоси ҳалок бўлди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон ички ишлар вазирлиги бир баёния нашр этиб, Афғонистон хавфсизлик кучлари Жузжон вилоятининг бир нечта шаҳарларида Толибон гуруҳи билан амалга оширган алоҳида бешта тўқнашувларида ушбу гуруҳ аъзоларидан 46 нафари ҳалок бўлди,-деб эълон қилди.
Бу тўқнашувлар жараёнида бу гуруҳнинг 40 нафар аъзоси эса ярадор бўлишди.
Мазкур тўқнашувда Афғонистон ҳарбийларидан 3 нафари ҳалок бўлди ва ва 4 нафари эса тан жароҳати олишди.
Маълумотларга кўра, Жузжон вилоятининг Қирқин, Мардиён, Мингжик ва Файзобод шаҳарларида тўқнашувлар давом этмоқда.
Афғонистонда Америка ҳарбийларининг 18 йил ҳузур топиши нафақат ушбу мамлакатнинг халқига тинчлик олиб келмади, балки ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида нотинчликларнинг кенгайиши сабабига айланди.