Британиянинг Вашингтондаги элчиси эсдаликлари янги фактларни фош қилди
Британиянинг Америкадаги элчиси Лондон билан қилган махфиёна хатлари янги нарсаларни фош этиши шуни кўрсатадики, Америка президенти Дональд Трамп фақат шахсий далиллар сабабли Эрон ядровий келишувидан чиққан.
"Дейли мейл" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка президенти Дональд Трамп давлатини ишнинг кўзини билмайдиган ва лаёқатсизлиги ҳақида Британиянинг Вашингтондаги собиқ элчиси Ким Даррокнинг жўнатган махфий паёмлари фош этилишидан бир ҳафта ўтгач Лондон билан қилинган махфиёна хатларнинг бошқа бир қисми нашр этилди.
Бу хабарга кўра, ўтган ҳафтада ушбу мактублар фош этилишидан кейин истеъфога чиққан Даррок Британия бош вазири идорасига жўнатган бу паёмида Дональд Трамп фақат Американинг собиқ президенти Барак Абамани асабийлаштириш ва шахсий далиллар сабабли Баржом ядровий келишувидан чиқди ва Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳам Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео билан учрашганида, уларни ядровий келишувда қолишга ишонтира олмади,-деб таъкидлайди.
Бу хабарлар нашр этилиши оқибатида, Дональд Трамп Ким Даррокка қарши оғзаки ҳужумларини бошлади ва Британиянинг ушбу расмийси охир-оқибат истеъфо беришга мажбур бўлди.