Пелоси Трампнинг ирқчилик ҳаракатларини танқид қилди
Америка Конгресси Вакиллар палатасининг раиси Америка президенти Доналд Трампнинг твиттердаги ирқчилик кайфиятидаги ҳаракатларини танқид қилиб, ёзди: Трамп Американи яна оқтанлилар монополиясига айлантирмоқчи.
Эрон Телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра Нэнси Пелоси якшанба куни ӯзининг твиттер саҳифасида қуйидаги битикларни қолдирди: Трампнинг Америка Коргрессининг аъзоси бӯлган тӯрт аёлга ӯз юртларига қайтишларини маслиҳат бериши унинг Американи қайтадан оқтанлилар монополиясига айлантириш ҳаракатида эканлигидан далолатдир.
У илова қилди: Трамп Америкада аҳолининг турли қатламлари ӯртасида қарама-қаршиликлар келтириб чиқариш ӯрнига инсонпарварлик асосидаги миграцион сиёсат ҳақида бош қотириши керак.
Доналд Трампнинг жанжалли, айрим ҳолатларда ахлоқсизларча фармон, баёнот, сиёсат ва юриш-туриши сабабли Америкакнинг жуда кӯп сиёсатчилари уни президент мақомига лаёқатли эмас, деб билишади.