Могерини: Баржом ядровий келишуви сақланиб қолиши керак
(last modified Tue, 16 Jul 2019 06:47:26 GMT )
июл 16, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Могерини
    Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Могерини

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули душанба куни кечаси Брюсселда ўтказилган Европа Иттифоқининг ташқи вазирлар йиғилишидан кейин яна бир маротаба Баржом ядровий келишувининг аҳамиятини таъкидлади ва ушбу халқаро келишувни сақлаб қолишга чақирди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Федерико Могерини журналистлар тўпламида, Баржом ядровий келишуви учун бошқа вариант йўқлигини таъкидлаш зимнида, бу халқаро келишув ҳамманинг манфаатидадир,-деб айтди. 

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Баржом ядровий келишувида Эроннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатига ишора этиб, ҳозирги кунда ушбу келишувдаги ҳеч қайси бир томони Эроннинг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракатларини Баржом ядровий келишувини жиддий поймол этиш деб билишмайди,-дея қўшимча қилди.

Эрон 2019 йил 8 май куни Американинг Баржом ядровий келишувидан бир томонлама чиқиши ва Баржом ядровий келишувидан Американинг чиқиши натижасида иқтисодий оқибатларни қоплаш учун Европанинг таклиф этган йўллар ишга яроқсиз эканлиги исботланганидан бир йил ўтгач,  Эрон Баржом ядровий келишувидаги айрим мажбуриятларини ушбу келишувнинг 26- ва 36 моддасига асосан муаллақ ҳолатга келтирди. 

Баржом ядровий келишувида белгиланган уранни бойитиш мизони 3,67 фоиздан ўтиши юқорида зикр этилган масалалар жумласидандир.