Белгияда Америка ядровий қуролларини сақлаш макони фош этилди
(last modified Wed, 17 Jul 2019 08:02:48 GMT )
июл 17, 2019 13:02 Asia/Tashkent
  • Белгияда Америка ядровий қуролларини сақлаш макони фош этилди

Фош этилган Нато ташкилотининг ҳужжати Белгиядаги ҳаво базаларидан бирида Американинг айрим ядровий қурол-яроқлари сақлашидан далолат беради.

"Ви Ор Ти" ахборот агентлиги хабарига кўра, сешанба куни фош этилган Нато ташкилотининг ҳужжати Америка армиясининг айрим ядровий қурол-яроқлари Белгиянинг Фландра минтақасидаги Лимбург вилоятида жойлашган "Клин Брогел" ҳаво базасида сақланишидан хабар берди. 

Бу ҳужжатга кўра, жами бўлиб Американинг 150-та атом бомбаси Туркия ва Европадаги бир нечита ҳарбий базасида сақланади.

Тарқатилган маълумотларга кўра, Б-61 бомбаси Американиннг совуқ уруши давридан кейин атом амборларида сақланган энг ривожланган ядровий қурол-яроқ саналади. 

Бундан олдин ҳам донишмандлар ва тадқиқотчилар Европанинг турли ҳарбий базаларида Американинг атом бомбалари борлигига ишора этилган эди.

Хабар қилинишича, яқинда Америка ўзининг ҳарбий амборларини мустаҳкамлаш учун 500 миллиард доллар сарфлашни режалаштирган. 

Ёрлиқ