Афғонистон пойтахтидаги портлашда қурбон бўлганларнинг сони ортиб бормоқда
(last modified Fri, 19 Jul 2019 13:10:05 GMT )
июл 19, 2019 18:10 Asia/Tashkent
  • Афғонистон пойтахтидаги портлашда қурбон бўлганларнинг сони ортиб бормоқда

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган портлашда қурбон бўлганларнинг сони яна 6 нафарга ошди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарга кўра, Кобул полицияси матбуот котиби Кобул университети наздида юз берган бугунги портлашда 26 киши тан жароҳатлари олишди,-деб айтди. 

Фирдавс Фаромарз бу портлашдан кейин Кобул университети наздида иккита ҳаракатга келтирилган магнит минаси кашф этилди ва бартараф этилди,-деб қўшимча қилди. 

Бундан олдин қурбон бўлганларнинг сони икки нафар деб эълон қилинган эди. Қурбон бўлганларнинг орасида битта полиция ходими ҳам бор. 

Бу портлаш уша вақти юз бердиким, Кобул университетида ҳуқуқ йўналишида таҳсил олувчи 1500 нафар талаба иштирок этишлари лозим эди. 

Ҳозиргача ҳеч ким ёки ҳеч қайси бир гуруҳ бу портлашнинг масъулиятини ўз зиммасига олгани йўқ.  

 

Ёрлиқ