июл 21, 2019 12:48 Asia/Tashkent
  • Швеция бош вазири Карл Билд
    Швеция бош вазири Карл Билд

Швеция бош вазири Европа Иттифоқининг Сурияга қарши жорий этган санкцияларини поймол этиш баҳонаси билан Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олишни бир фитна-найранг деб билди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарга кўра, Карл Билд шанба куни Эрон нефтининг экспортини тўхтатиш учун Американинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатига ишора этиб, Гибралтар бўғозида Англия денгиз кучлари томонидан Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш Эронга қарши босим ўтказиш мақсадида Америка билан биргаликда амалга оширилган сайъ-ҳаракат эди,- деб айтди. 

Гибралтар маҳаллий ҳукумати пайшанба куни 4 июл куни Англия денгиз кучлари билан ҳамкорликда Эрон нефтини ташувчи "Грейс-1" танкерни Гибралтар бўғозида ноқонуний равишда ҳибсга олди. 

Ҳолбуки, Англия Сурияга қарши Европа Иттифоқининг санкцияларини поймол этишга монеа яратиш мақсадида бу амалиёт амалга оширилди деб иддао қилган бўлсада, аммо Гибралтар бўғози атрофидаги сувлар моликияти юзасидан Лондон билан ихтилофда бўлган Испания давлати бир баёния нашр этиб, унда Англия бу амални Американинг истаги билан амалга оширди,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ