Жереми Корбин: Трамп Форс кўрфазидаги зиддиятлар учун масъулдир
(last modified Sun, 21 Jul 2019 09:04:53 GMT )
июл 21, 2019 14:04 Asia/Tashkent
  • Англия ишчилар партияси раҳбари  Жереми Корбин
    Англия ишчилар партияси раҳбари Жереми Корбин

Англия ишчилар партиясининг раҳбари Америка президенти Дональд Трампни Форс кўрфазидаги ҳозирги зиддиятларнинг масъули деб билди.

Жереми Корбин шанба куни Эрон сув ҳудудларида Англия нефт танкерини ҳибсга олинишига ишора этиб, Трамп Форс кўрфазида юзага келган кескинликлар учун масъулдир,-деб таъкидлади. 

Бироқ, Америка ҳарбий етакчи расмийси Форс кўрфазида Британия нефт танкерини ҳибсга олишни Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини қўлга олиш учун Британия кучларининг сайъ-ҳаракатига қарши Эроннинг қарши жавоби эдидеб билди. 

Америка армияси разведка бўйича етакчи қомондони Колорадода ўтказилган "Аспен" хавфсизлик йиғилишида, Эрон кучлари томонидан Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини қўлга олишдан кейин Британия нефт танкерини ҳибсга олинишини башорат этиш мумкин эди,-деб айтди.