МАГАТЭ бош директори вафот этди
(last modified Mon, 22 Jul 2019 09:06:29 GMT )
июл 22, 2019 14:06 Asia/Tashkent
  • МАГАТЭ бош котиби Юкио Омано
    МАГАТЭ бош котиби Юкио Омано

МАГАТЭ ташкилоти ушбу халқаро ташкилотнинг бош қотиби Юкио Оманонинг вафот этганидан хабар берди.

Ройтерз ахбарот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, МАГАТЭ ташкилоти ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларга мактуб йўллаб, Юкио Омано вафот этганини эълон қилди. 

МАГАТЭ ташкилоти шунингдек, аъзо мамлакатлардаги ушбу ташкилотнинг рамзи бўлмиш байроқлар туширилади,-деб таъкидлади. 

Бир неча кун олдин 73 ёшли Юкио Омано касаллик туфайли МАГАТЭ ташкилоти бош котиблиги лавозимидан 2020 йил март ойида истеъфо беришини эълон қилинган эди. 

Ўтган ҳафтада, МАГАТЭ ташкилотига яқин айрим манбалар Юкио Омано истеъфо бериши ҳақидаги хабарни эълон қилиш зимнида, унинг ўрнига ўринбосар бўлиш учун руминиялик дипломат Карнел Ферута ва аргентиналик дипломат Рафаэл Груси ўртасидаги рақобат ҳақида хабар тарқатган эди.