Трамп ёлғончилик бўйича рекорд қуйди
(last modified Wed, 24 Jul 2019 12:06:45 GMT )
июл 24, 2019 17:06 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Дональд Трамп
    Америка президенти Дональд Трамп

СНН ахборот агентлиги Америка президенти баён этган изҳоротларининг ростлиги аниқлаш учун ижтимоий сўров ўтказди ва Трамп ўтган ҳафта давомида 61 маротаба ёлғон гапирган,-деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, СНН ахборот тармоғининг вебсайти сешанба куни ўзининг бир хабарида, Америка президенти Дональд Трампнинг иддаолари ростлигини аниқлаш учун тадқиқот ўтказганидан хабар берди ва ўтган ҳафта давомида Трамп 61 маротаба нотўғри ва ёлғон иддао қилди,-деб эълон қилди. 

СНН ахборот агентлиги Трамп ўзининг умумий суханронликларини ғирт ёлғондан бошлаб муболаға қилишгача бўлган нотўғри иддаолар билан аралаштиради,- деб қўшимча қилади. 

СНН шунингдек бундан олдин тўплаган хабарларига ишора этиб, Трамп қудрат бошига келишидан бери  2017 йилдан бошлаб 2019 йилгача ҳар куни 6 маротаба ёлғон гапирган,-деб ёзди. 

Вашингтон Пост ҳам Трампнинг президентлик даври бошланганидан кейин хорижий ва ички масалаларда унинг қайта-қайта ёлғон гапириши ва нотўғри иддаоларига муносабат билдириб, нашр этган ўз хабарида Трамп ҳар 24 соатда 8 маротаба ёлғон гапиради,-деб эълон қилди.