Озарбойжон МИГ-29 қирувчи самолёти Каспий денгизига қулаб тушди
(last modified Thu, 25 Jul 2019 07:41:05 GMT )
июл 25, 2019 12:41 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон МИГ-29 қирувчи самолёти Каспий денгизига қулаб тушди

Озарбойжон ҳаво кучларига тегишли Миг-29 қирувчи самолёти бугун Каспий денгизида қулаб тушди.

Озарбойжон мудофаа вазирлиги бугун Каспий денгизида Миг-29 қирувчи самолёти қулаб тушишидан хабар берди. 

Тренд ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Озарбойжон ҳаво кучларига тегишли бўлган қирувчи самолёт тактик машғулотлар ўтказиш вақтида техник ноқислик сабабли Каспий денгизига қулаб тушди.

Айтилишича, Миг-29 қирувчи самолётининг учувчиси қулаб тушишдан олдин бирон бир хабар бергани йўқ ва  учувчининг тақдири маълум эмас.  

Ёрлиқ