Америка армияси қӯшма штаби бошлиғининг Ашраф Ғани билан мулоқоти
Афғонистон президенти Америка армияси қӯшма штаби бошлиғи билан мулоқот чоғи деди: Афғонистон террорчиликка қарши курашнинг олдинги сафида бӯлиб, ҳар куни бу жабҳада қурбонликлар бермоқда.
Афғонистон президенти матбуот котибининг эълон қилишича, Кобулда Жозеф Данфорд билан мулоқот қилган Ашраф Ғани осойишталикни қарор топтириш, хавфсизликни ӯрнатиш, урушни тӯхтатиш муаммоларини Афғонистон давлати бажариши лозим бӯлган кечиктирилмас масалалар деб атади.
Ашраф Ғани илова қилди: терроризм афғон халқи учун жиддий таҳдид бӯлиб, унга қарши кураш давом эттирилиши керак.
Америка армияси қӯшма штабининг бошлиғи Жозеф Данфорд Трамп томонидан Афғонистон халқи таҳқирлангани ортидан Кобул ва Вашингтон муносабатларидаги кескинлик авж олган бир пайтда олдиндан эълон қилмасдан Афғонистонга келди.
Америка Афғонистонда террорчиликка қарши кураш ва хавфсизликни ӯрнатиш учун 18 йил сай-ҳаракат қилсада, аммо бирор-бир натижага эришолмади. У энди кейинги икки йил давомида Толибон ҳаракати билан икки томонлама музокара олиб бориб, миллий яраш жараёнида Кобул давлатининг мавқеини йӯққа чиқаряпти. Натижада Толибон гуруҳининг Афғонистон давлати билан музокара қилмаймиз, деган қарори тобора қатъийлаша бормоқда.
Америка ва НАТО томонидан Афғонистон мамлакати босиб олинган 2001 йилдан буён Оқ уйнинг нотӯғри сиёсатлари туфайли жанглар давомида минлаб тинч аҳоли ӯлдирилди. Бу нарса мамлакатда Америкага нисбатан халқ нафратиининг кучайишига сабаб бӯлди.
Афғонистон халқи Американинг минтақадаги нотӯғри сиёсатлари товонини тӯлаётган бир пайтда Америка президенти Доналд Трамп афғон халқини нест-нобуд қилиш билан таҳдид қилди.
Афғонистон халқи Америка ва НАТОнинг ҳарбий иштироки мамлакатларида тинчликни ӯрнатиш ӯрнига урушнинг давомийлигини таъминлаяпти, деган хулосага келишган. Зеро, Толибон гуруҳи бир неча маротаба Афғонистондан хорижий ҳарбийлар чиқиб кетмагунча жангни давом эттирамиз, дея эълон қилишди.
Шу сабабли Америка ва НАТО ҳарбийларининг мамлакатдан чиқиб кетиши Толибон ҳаракати ва Афғонистон давлатининг тинчлик музркараларига шароит яратади, деган умидлар бор.
Агар Америка доимий равишда иддао қилганидек ростакамига Афғонистонда тинчлик ӯрнатиш ва урушни тӯхтатишга сай-ҳаракат қилаётган бӯлса, Афғонистонга нисбатан сиёсатларини ӯзгартириб, бу ердан хорижий кучларнинг чиқиб кетиши жараёнида ҳамкорлик қилиб, Толибон билан тинчлик музокаралари ӯтказишни Афғонистон давлатига топшириши лозим.