Америка вакиллар палатаси суд қўмитаси раиси Дональд Трамп айбдор эканлигини таъкидлади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46682-Америка_вакиллар_палатаси_суд_қўмитаси_раиси_Дональд_Трамп_айбдор_эканлигини_таъкидлади
Америка вакиллар палатаси суд қўмитаси раиси Америка президенти Дональд Трамп бир неча маротаба Америка қонунларини бузганлиги учун унга қарши айблов эълон қилиш мумкин,-деб айтди.
(last modified 2019-07-29T06:47:44+00:00 )
июл 29, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Америка вакиллар палатаси суд қўмитаси раиси  Жерри Надлер
    Америка вакиллар палатаси суд қўмитаси раиси Жерри Надлер

Америка вакиллар палатаси суд қўмитаси раиси Америка президенти Дональд Трамп бир неча маротаба Америка қонунларини бузганлиги учун унга қарши айблов эълон қилиш мумкин,-деб айтди.

СНН телеканалри тарқатган хабарга кўра, Жерри Надлер бугун бомдод вақтида Америка 2016 йилги сайловлар ишининг собиқ терговчиси Роберт Мюллернинг ҳисоботини эътиборга олиб, бу ҳисоботда Трампнинг қонунбузарликлари ва жиноятлари тўғрисида етарли далиллар мавжуд,-деб айтди. 

Роберт Мюллернинг цензура қилинган нусхаси 2019 йил апрел ойида нашр этилди. 

Мюллер бу ҳисоботда адолатни ижро этишда Дональд Трампнинг 10-та қонунбузарликлари ва бузғинчиликлари рўйхатини келтиради.