11 сентябр теракти асосчиси: саъудияликларга қарши гувоҳлик бераман
(last modified Tue, 30 Jul 2019 09:37:15 GMT )
июл 30, 2019 14:37 Asia/Tashkent
  • 11 сенятбр террористик ужумлар лойиҳасининг асосчиси Холид Шайх Муҳаммад
    11 сенятбр террористик ужумлар лойиҳасининг асосчиси Холид Шайх Муҳаммад

11 сентябр террористик ҳужумлар лойиҳасининг асосчиси агар Америка давлати менинг ўлим ҳукмимни бекор қилса, унда Арабистон расмийларига қарши гувоҳлик бераман,-деб айтди.

Ал-Жазира ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 11 сенятбр террористик ҳужумлар лойиҳасининг асосчиси Холид Шайх Муҳаммад агар Америка давлати менинг ўлим ҳукмимни бекор қилса, унда ушбу ҳодисада қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига Арабистонни қонуний жавобгарликка тортишлари учун кўмак бераман,- деб эълон қилди.  

Бу хабарга кўра, 11 сентябр қурбонларининг оила аъзолари ўтган жума куни бу террористик ҳужумларни ижро этишда Саъудия Арабистони ҳамкорлик қилгани ва уни мувофиқлаштиришда айблашди. 

Холид Шайх Муҳаммад 2003 йилда Покистонда қўлга олинган "Ал-Қоида" гуруҳининг олий мартабали аъзоларидан ҳисобланади. 

Бошқа томондан Америка президенти Дональд Трамп душанба куни 2001 йил 11 сентябр кунида содир этилган террористик ҳужумларда қурбон бўлганлар оила аъзоларига компенсация тўлаш ҳақидаги қонунни имзолади. 

 Арабистон давлат расмийлари террористик ҳужум омиллари ва лойиҳачилари билан ҳамкорлик қилишда айблананган  2001 йил 11 сентябр ҳужумларида Нью-Йоркдаги халқаро тижорат марказига самолётларнинг келиб тўқнашиши натижасида 3 минг киши ҳалок бўлди ва 6 минг киши эса тан жароҳатлари олишди.

Ёрлиқ