Жонсон: Британия қандай шароитда бўлмасин Европа Иттифоқидан чиқади
Британиянинг янги бош вазири қандай шароитда бўлмасин Британия 31 октябр куни Европа Иттифоқидан чиқади,-деб таъкидлади.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Борис Жонсон сешанба куни ирландиялик ўз касбдоши Лео Варадкар билан қилган сўҳбатида, Ирландия республикаси ва шимолий Ирландия ўртасидаги чегара масаласига тегишли мушкулотлар ҳақидаги "бекстоп" лойиҳаси Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун ҳар қандай келишувдан бекор қилиниши керак,-деб таъкидлади.
Британия бош вазири идораси нашр этган ўз баёнотида, икки томоннинг телефон орқали қилган сўҳбатига ишора этиб, Борис Жонсон очиқ ойдин жиддий унинг давлати ҳар қандай музокара ўтказишга тайёр ва унинг асосий мақсади келишилган ҳолда Европа Иттифоқидан чиқишдан иборат, аммо бу келишув "бекстоп" лойиҳасисиз бўлиши керак,-деб қўшимча қилди.
"Бекстоп" лойиҳаси Ирландия республикаси ва шимолий Ирландия ўртасида қаттиқ чегара яратиш олдини олиш учун Брекзитдан кейинги даврда Европа томонидан таклиф этилган лойиҳадир.
Бу лойиҳага асосан шимолий Ирландия Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан сўнг, Европа Иттифоқи муштарак бозори ва божхона иттифоқининг аъзоси сифатида вақтинчалик боқий қолади.