август 01, 2019 12:08 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея янги ракетани синовдан ўтказди

Шимолий Корея яна бир марта бошқариладиган янги ракета тизимини синовдан ўтказди.

"Русия Ал-явм" телеканалининг тарқатган хабарига кўра, Пхеньян пайшанба куни бошқариладиган янги ракета тизимини синовдан ўтказиш Шимолий Корея раҳбарининг назорати билан амалга оширилди,-деб эълон қилди. 

Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги Шимолий Корея раҳбари Ким Жунг Ун бошқариладиган янги ракета тизимини биринчи марта синовдан ўтказиш вақтида иштирок этди,-деб ёзади. 

Бундан олдин ҳам Жанубий Корея армияси муштарак штабининг эълонига кўра, Пхеньян чоршанба куни  қисқа ва ўрта масофада учадиган 2 -та баллистик ракетани синовдан ўтказди. 

Бундан олдинроқ ҳам Шимолий Корея Америка ва Жанубий Кореяга босим ўтказиш ҳамда бу икки мамлакатнинг муштарак  ҳарбий тактик машғулотларини тўхтатиш мақсадида 2-та ракетани синовдан ўтказган эди.   

Ёрлиқ