Берни Сандерз: Трамп Америка тарихида энг хавфли президентдир
(last modified Thu, 01 Aug 2019 07:46:25 GMT )
август 01, 2019 12:46 Asia/Tashkent
  • Берни Сандерз: Трамп Америка тарихида энг хавфли президентдир

Америка Сенатининг мустақил аъзоси Трампни Америка тарихида энг хавфли президент деб атади.

Хабаргузорони жавон ахборот агентлигининг хабарига кўра, мустақил сенатор ва Американинг 2020 йилги президентлик сайловларига демократлар партияси номзадларидан бири Берни Сандерз ўзининг Твиттер саҳифасида, мен фақат  бу мамлакатнинг тарихидаги энг хавфли, ирқчи ва жинсий камситишга ёндошадиган президентнинг мағлуб бўлиши учун президентлик сайловининг номзади бўлмайман, балки ушбу босқичдан Американинг ўтиши ва ушбу мамлакатнинг ишчилари ёнида бўлиш учун президентликка номзад бўламан,-деб ёзди.   

Сандерз бундан олдин ҳам Америка Конгрессидаги қора рангли вакилларга қарши Америка президентининг ирқпарастлик ҳужумини шармандалик деб тавсиф берган эди. 

Трамп шанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, вакиллар палатаси назорат қўмитасининг раиси Элижо Комингазга қарши ҳужум қилди ва асли келиб чиқиши африкалик бу вакилларнинг сайлов участкалари Балтиморни "сичқонлардан тўлган бозор" деб атади. 

Трамп бундан олдин ўзининг ирқпарастлик твитларида Америка Конгресси вакиллар палатасининг 4 нафар қора танли  вакилларидан ўз ватанларига қайтишларини сўраган эди.