Москва: "INF" шартномаси Американинг қабул қилган қарори билан охирга етди
Россия бугун "INF" шартномаси ёки "қисқа ва ўрта масофада учадиган ядровий кучлар" шартномаси Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракати билан охирга етди,-деб эълон қилди.
Франция ахборот агентлигининг Москвадан берган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги бир баёния нашр этиб, 2019 йил 2 август куни Американинг ташаббуси билан Вашингтонда "INF" шартномаси ёки қисқа ва ўрта масофада учадиган ракеталарни бекор қилиш" ҳақидаги Америка ва Совет Иттифоқи ўртасида 1987 йил 8 декабр ойида имзоланган шартнома охирга етади,-деб эълон қилди.
Бироқ, Россия ўрта масофада учадиган ядровий ракеталарни жойлаштириш жараёнини вақтинча тўхтатишга чақирди.
Ҳолбуки, Америка бугун (2 август куни) расмий равишда Америка қисқа ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталарни ман этиш шартномасидан чиқишини эълон қилиши лозим ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Москва Америкага қисқа ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталарни ватинчалик жойлаштиришни тўхтатишни таклиф этган,-деб айтди.
Америка президенти Дональд Трамп ўтган октябр ойида Россия қисқа ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталарни ман этиш шартномасини бузишини баҳона қилиб, Вашингтоннинг бу шартномадан чиқишини эълон қилган эди.